«Ўзбек жанг санъати»нинг миллий қадриятларимизда тутган ўрни


Хар бир спорт тўрининг ўз ватани бор. Жумладан, Кореяда «таэкван-до», Японияда «каратэ», Таиландда «муай-тай», Россияда қўл жанги, универсал жанг, Америкада «кикбоксинг», Хитойда эса «у-шу»... Ушбу спорт турларининг хар бирида ўзига хос жанг санъати мавжуд. Шунинг учун хам улар бир-бирини такрорламайди. Улардаги техник ҳаракатларни такомиллаштиришда мазкур спорт турлари бўйича ўз ватанларида тажрибали усталар етишиб чиққан, уни тарғиб ва ташвиқот қилишда хам фидойилик кўрсатишган.

Кўп асрлик тарихга эга халқимиз хаётидаги турли тарихий ҳаракатлар орасида шарқ якка курашлари ва жанг санъатлари хам алохида ўрин тўтади. Айтишларича, 5 минг йил Ироқда топилган якка кураш тасвири туширилган хайкалча Осиёда анча илгари бу спорт тури ривожланганидан, шунингдек сохибқирон Амир Темур бобомизнинг харбий юришларидаги жанг санъати хам ушбу спорт турининг чуқур илдизга эгалигидан дарак беради.

Тарихчиларимизнинг таъкидлашича, Амир Темур бобомиз ўз лашкарини асосан пиёда ва отлик аскарлардан тузиб, улар қилич, найза, ўқ-ёй, гурзи, чуқмор билан қуролланишган. Бундан ташқари, кўшинда тош, гула ва турли ёнувчи нарсаларни отадиган мосламалар бўлган ва жанг майдонларида курол-яроксиз хам сохибқирон бобомиз лашкарлари қўл ва оёқ зарбалари билан душманларни мағлуб этган экан.

1991 йил Республикамиз Мустақилликка эришиши арафасида Жиззах вилоятининг Фориш туманида халқ миллий  ўйинларининг   I фестивали ўтказилиб, қадимий спорт турлари намойиш этилди. Жумладан, «оломон пойга», «кўкпар», «киз қувмок», кураш турлари ҳамда унутилаёзган «Такия туширар» ёки «Қараб теп» жанг санъати бўлиб ўтди. Фестивал қатнашчиларини ҳамда Россия, Туркия, АКШ дан келган мехмонларни шу иккита бир хил спорт тури кўпроқ диққатни ўзига тортди. Ушбу  ўйинга ўхшаш яккама-якка кураш турида қарамақарши шерикли спортчилар бири-биридан ким олдин бошидаги такияни оёқ учида, ёки қўли билан уриб туширса, ўша ғолиб ҳисобланади.

1.2.Ўзбек жанг санъатининг асосий ғояси

Замонавий ёшларимизни тарихий, буюк аждодлардан қолган жанг санъати тури орқали жисмоний ва рухий ривожлантириш шунингдек Ўзбекистон тарихига, маданиятига, анъаналаримизга қизиқишни кучайтириш, тарбиялаш ва Ватанимиз, халқимиз ва давлатимизга бўлган хурматини юксак даражага кўтариш максадида Ўзбек жанг санъати спорт тури дунёга келди. У қуйидаги 5 та йуналишдан иборат:

1.     Мусобақавий йуналиши: мазкур йуналиш комплекс машқларни бажариш, беллашув (спарринг), кўргазмали чиқиш машқларидан иборат.

2.     Соғломлаштириш йуналиши: бу йуналиш билан 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган кишилар шуғулланиши мумкин. Барча ҳаракатлар енгил бажарилади. Соғлом­лаштириш гимнастикаси хам мавжуд.

3.     Қўл санъати йуналиши қўл ва қўл бармоқлари билан тананинг нозик қисмларига зарбалар бериш ва оғритиш усулларини қўллашдан иборат. У бир вақтнинг ўзида 3,5 мингта ҳимоя ва зарбани ўз ичига олган.

4.     Темурийлар жанг усули йуналиши қилич, ханжар, таёқ жуфт, таёк найзалар билан машқлар бажариш ҳамда оёқ ва қўл зарбалари кучини ўлчашдан иборат.

5.     Жанг кураши йуналиши эса, рақибни кўтариб ташлаш, чалиш, букиш, чангалдан чиқиб кетиш, оёқ ва қўл билан зарбалар бериш каби жанговар усулларни ўзида жо этади.

«Ўзбек жанг санъати» фазилатлари

1.      Камтаринлик

2.      Халоллик

3.      Сабрлилик

4.      Ўзини назорат қила олиш.

5.      Рухий жихатдан кучлилик

1.           Камтаринлик

Ўзбек жанг санъати билан шуғулланувчи спортчи (шахс) қуйидагиларга риоя қилган ҳолда ўзини назорат қилиб бориши керак:

а)кибрга бархам бериш;

б)ўзининг камчиликларини енга билиш;

в)ўзгаларга нисбатан камтарона бўлиш;

г)хар доим инсонийлик олижаноблик ва поклик тарафида бўлиш;

д)устоз ва шоғирд, кекса ва ёшлар ўртасидаги хурматни тўғри олиб бориш;

е)авлодлардан қолган урф-одатларни хурмат қилиш;

ж)ўзгалар касбини хурмат қилиш;

з)ўз ишига масъулият ва сидқи дилдан караш.

2.     Халоллик

Ўзбек жанг санъатида «халоллик» сўзи жуда кенг маънони англатади. Яъни, шоғирд (шахс)нинг ёлғонни хақиқатдан ажрата билиши, баъзи ҳолларда ўзи­нинг нохақлигига амин бўлиши ва тан олиши ўз аксини топган.

а)шоғирд Ўзбек жанг санъати асосларини, ўзининг билимларини нотўғри мақсадда ўрганиб борса;

б)шоғирд ўз устозига ва бошқаларга нисбатан қалбан тескари бўлса;

в)устозидан хизмат кўрсатмаган унвонни талаб килса;

г)олган билимини ёмон йўлда ишлатса;

е)берган сўзининг устидан чиқмаса;

ж)бошқалар фикрини тан олмаса, халоллик бўлмайди.

3.     Сабрлилик

Ота-боболаримиздан бир нақл бор: «Сабр қилган, синовларга чидаган одам, албатта ўз максадига етади ва мукофатга эга бўлади». Сабр қилган инсон ўз бахтини топади. Бахт қуши сабр қилган инсон бошига қўнади. Тарихдан маълумки, инсон ўзининг олий мақсадларига фақат мехнати, талабчанлиги ҳамда сабр-тоқатлилиги билан эришган.

Ўзбек жанг санъатининг асосий ютуқларидан бири, барча қийинчиликлар ва тўсиқларни енгиб боришдир. Фақатгина тиришқоқлик ва сабрлилик билан юксак натижаларга эришиш мумкин.

4.     Ўзини назорат қила билиш

Ўзбек жанг санъати билан шуғулланувчи шахс учун фазилат алохида ўрин тўтади. Чунки спортчи нафақат сиртдан, балки ички дунёсини хам назорат қилиши лозим. Бу эса унинг мусобақалардаги иштирокида ва кундалик хаётида намоён бўлади. Мусобақа жараёнида ўзининг назоратини йўқотиш, спортчи ва унинг рақиби учун хам салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Спортчининг ўз хаёти давомида ўз қобилияти чегарасини билмаслиги хам, унда ўзини назорат қилиш хусусияти йўклигидан далолат беради.

5.     Рухий жихатдан кучлилик

Бу фазилат инсонда кутилмаган вазиятларда учрайдиган хавф-хатар қаршисида намоён бўлади. Ўзбек жанг санъати билан шуғилланган хақиқий шоғирд (шахс) хар доим камтар ва хақиқатпарвар бўлади. Бундай шахс қандай вазият бўлмасин, ўнга қарши кучлар қанчали кучли бўлмасин, адолат тантанаси, хақиқат химояси учун хеч бир қўрқувсиз, икқиланмасдан ва астойдил жанг қилади.