ЎЗБЕКИСТОНДА ШАРҚ ЯККА КУРАШЛАРИ ТАРИХИ

   

Тарихга мурожаат қиладиган бўлсак ибтидоий жамоа давридаёқ халқ ҳаракатли машқ элементлари хужум, химоя машқлари  ўйинларининг дастлабки намуналари пайдо бўла бошлаган.

Халқимиз неча юз йиллар давомида хар бир спорт тури ва  ўйинни яратди, сайқаллади ва мукаммаллаштирди. Сараланган спорт машқ элементлари ва ҳаракатли ўйин турларини келгуси авлодлар учун кўз қорачиғидай асраб-авайлаб келди.

Тараққиётнинг хар қандай босқичида хам катта авлод вакиллари ўзлари тўплаган билим ва тажрибаларини ёшларга хам ўргатиб, тарихий боғланишни вужудга келтирдилар. Бунинг натижаси улароқ ёшларда жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига бўлган интилиш кучайиб борган. Агар ҳаракатли машқлар, ўйинларни синчиклаб ўрганадиган, уларнинг хар бири билан танишадиган бўлсак нафақат кўз қувнайди, балки бу қалб маънавий етуклик жисмоний баркамоллик сари интилади.

Демак ёшларни жисмоний тарбиялаш жараёнида спорт турлари ва халқ ҳаракатли  ўйинларидан кўпроқ фойдаланилса, уларнинг таъсирчанлиги хам ошади. Бунинг эса мамлакатимиз ва миллатимизнинг дунё миқёсида нуфўзи юксалиши учун ахамияти катта. Шундай қилиб, халқ спорт турлари ва ҳаракатли  ўйинлар мехнат, турмуш тарзи, атроф-мухит, халқ маданий мероси, анъаналари, урф-одатлари, умуминсоний қадриятлари билан бирикиб, ажойиб мутаносибликни ҳосил қилади.

Ёшларни жисмоний жихатдан тарбиялашда айрим мажбурий машқлар ўрнига миллий халқ  ўйинлари, рақслари, жисмоний машқлар ва миллий спорт тур­ларини саралаб олиш, уларнинг хажми, йўналиши ва таъсирчанлигини белгилашда Улуғ мутафаккирлар асарларидан А.Навоийнинг «Махбуб ул-қўлуб», «Хамса», У.Хайёмнинг «Наврўзнома», Ибн Синонинг «Тиб қонунлари», Қайковуснинг «Кобуснома», Махмуд Кошғарийнинг «Девон-у луғатит турк» ва Мухаммад Захириддин Бобур асарлари мухим манбаа бўлиб хизмат қилади.

Бобурнинг ижодий мероси «Бобурнома»да тийрандозликка доир лавхалар берилган: «Ўқни ўрта чоғлик отар эди, бисёр зарб мушти бор эди, анинг муштидин йиқилмаган йўкдир. Хасан Ёқуббек мардона киши эди»

Ўзбек спорт турлари, машқ мажмуаларини,  ўйинларини ўрганиш, тадқиқ қилиш ва уни ёшларни тарбиялаш амалиётига жорий қилиш, миллий қадриятларимиз ва маънавий бойликларимизнинг юксакликка кўтаришда асосий воситалардан ҳисобланади. Халқ яратган буюк хазинани авайлаб сақлашимиз, миллийлик бўёғини асрашимиз ҳамда уни келажак авлодга бекам-у суст етказишимиз зиммамиздаги асосий вазифадир.